1 of 14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2017 даги № ПҚ–3012 Қарорида кўзда тутилган:

- 2016 йилдаги 12,7 % ҚТЭМни 2025 йилда 19,7 % га етказиш;

- 2030 йилга бориб ишлаб чиқариш энергия ҳажмдорлигини 2 баробар камайтириш.

Энергоиқтисодий кўрсаткичлар

Солиштирма эмиссия СО2,

т/одам

Электрэнергиясолиштирма истеъмоли кВт∙час/одам

ИЯМнинг энергия ҳажмдорлиги,

т.н.э./$

Ҳар бир одам сонига мос энергия таъминоти, т.н.э./одам

Мамлакатлар номи

4,40

3052

0,13

1,86

ЖАҲОН БЎЙИЧА ЎРТАЧА

3,05

1639

0,25

1,36

ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

2 of 14

Жаҳонда сув энергиясидан фойдаланиш ҳолати (2018 yil)

Ҳалқаро энергетик агентлик мутахассисларининг фикрича 2040 йилга бориб 30...35 % энергия сув энергияси ёрдамида ишлаб чиқарилади

Энергия турлари

Қувват, ГВт (%)

Сув энергияси

1096 (54,3 %)

Қуёш фотоэлектрик энергияси

303 (15,0 %)

Қуёш термодинамик энергияси

4,8 (0,2 %)

Шамол энергияси

487 (24,1 %)

Геотермал энергия

13,5 (0,67 %)

Биоэнергия

112 (5,55 %)

Жами:

2016,3 (100 %)

3 of 14

Гидроэлектростанциялар, шамол электростанциялари, қуёш

электростанцияларидан фойдаланишнинг бугунги ҳолати

4 of 14

5 of 14

Ишга туширилган электр станциялари нархи, (минг АҚШ доллари)

1 кВт⋅соат электр энергияси таннархи

6 of 14

7 of 14

Dunyodagi eng yirik GESlar (quvvati bo`yicha)

GES nomi

Davlati

Joylashgan joyi

Quvvati

(mVatt)

1

Uch dara

(Three Gorges)

Xitoy

22500

2

Itaipu

Braziliya va

Paragvay

12000

3

Guri

Venesuela

10200

4

Tukurui

Braziliya

8370

5

Grand Kuli

(Grand

Coulee)

AQSH

6809

8 of 14

Мамлакатлар

номи

Техник потенциал, МВт

Ўзлаштирилган қувват, МВт

МВт

%

Ҳиндистон

11914

2119

17,8

Япония

10270

3545

34,5

Норвегия

7676

2248

29,3

Италия

7073

3173

44,9

АҚШ

6366

3676

57,7

Франция

2615

2021

77,3

Испания

2185

2104

96,3

Германия

1830

1826

99,8

Австрия

1780

1368

76,8

Швеция

1280

1280

100,0

Швейцария

859

859

100,0

Давлатлар номи

Техник потенциал, млрд. кВт·соат

Ўзлаштириш ҳолати, %

Тожикистон

143,6

11,0

Қирғизистон

72,9

14,0

Қозоғистон

61,9

13,0

Ўзбекистон

27,4

25,0

Жами:

305,8

13,3

9 of 14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017 - 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги, 2017 йил 26 майдаги «2017 - 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш асосида ёқилғи –энергетик ресурслар балансини диверсификациялаш, яъни анъанавий ёқилғи турларини қайта тикланадиган энергия турларига алмаштириш ҳисобига уларнинг электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришдаги ҳиссасини камайтириш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, 2017 - 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида “йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва асосланган илмий-техник ечимларни татбиқ этиш, шу асосда республика энергетика баланси таркибида гидроэнергетика қувватларининг улушини кўпайтириш” кўзда тутилган.

Республикамиз табиий географик шароити ва сув ресурсларининг ҳолати гидроэнергетик қувватларни ўзлаштиришда кўпроқ кичик қувватли ГЭСлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб 2017 - 2021 йилларда қурилиши режалаштирилган 42 та ГЭСдан 35 та ҳар бири 2,0...30 МВт қувватга эга бўлган ва умумий қуввати 349 МВтни ташкил этадиган кичик қувватли ГЭСларни барпо этиш мўлжалланмоқда. Бунинг натижасида Республикамиз гидроэнергетикаси қуввати 19,5 % га ошади.

Шу билан бир қаторда Республикада микроГЭСлардан фойдаланиш бўйича ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 сентябрдаги 724-сон қарорига кўра каналлар, сойлар, зовурлар, сув омборларда умумий қуввати 6100 кВт бўлган 37 микроГЭСнинг тажриба лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси энергетикасини ривожлантириш соҳасида белгиланган марраларда 2025 йилга бориб энергия ишлаб чиқаришда тикланувчи энергия манбаларининг улушини 20 % дан ошириш, 2030 йилга бориб маҳсулот ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимдорлигини икки баробар камайтириш кўзда тутилган. Ушбу марраларни эгаллашда бажариладиган ишларнинг асосий салмоғи кичик гидроэнергетиканинг ҳиссасига тўғри келади.

10 of 14

КГЭСларнинг қувват бўйича синфларга бўлиниши

Мамлакатлар номи

КГЭСларнинг максимал қуввати, МВт

Мезон белгиланган манба

Бразилия

30

Brazil Gvt Law 9648 May 27, 1998

Канада

50

Natural Resources Canada, 2009

Хитой

50

Jinghe (2005), Wang (2010)

Европа Иттифоқи

20

Directive 2004/101/EC (“Linking Directive”)

Ҳиндистон

25

Ministry of New and Renewable Energy, 2010

Норвегия

10

Norwegian Ministry of Petroleum and Energy 2008

Швеция

1,5

European Small Hydro Association

АҚШ

5 – 100

US National Hydropower Association

ГЭС тури

ГЭС қуввати

Йирик

> 100 МВт

Ўрта

15…100 МВт

Кичик

ГЭСлар

Кичик қувватли

1...15 МВт

Мини

100 кВт дан…1 МВт гача

Микро

5 кВт… 100 кВт гача

Пико

100 Ватт…5 кВт гача

11 of 14

Қодирия гидроэлектр станцияси.

Қуйи бьеф томонидан кўриниши

1931 йил

Бўзсув гидроэлектр станцияси.

Қуйи бьеф томонидан кўриниши

1926 йил

12 of 14

а) б)

4 – расм. Ургут (а) ва Оҳангарон (б) гидроэлектр станциялари

13 of 14

Туябуғиз ГЭС

N = 12 MВт, Э = 41,2 млн. кВт.соат, К=16 млн. доллар

14 of 14

Қашқадарё дарёсида қуввати 2,5 МВтдан 4,5 МВтгача бўлган 4 та, Жиннидарёда 1 та (қуввати 2,8 МВт, напори 125 метр), Оқсув дарёсида 3 та қуввати 11,0...11,9 МВт бўлган КГЭСлар жойлашиши мумкин. Бу дарёда ҳозирги кунда қуввати 45 МВт Ҳисорак ГЭСи шу номдаги сув омбори таркибида фаолият олиб бормоқда, шунингдек Оқсув ГЭСини реконструкция қилиб ишга тушириш режага киритилган. Танхоз дарёсида 5 та ҳар бирининг қуввати 2,5...3,8 МВт, Қизилдарёда ҳам 4 та қувватлари 6,5 МВтдан 12,7 МВтгача бўлган КГЭСлар қурилиши мумкин. Бу дарёда напор қиймати 450 метр, қуввати 34,8 МВт бўлган Оққултиқсой ГЭСи ҳам схемага киритилган.

Деҳқонобод туманидаги Кичик Урадарё ва Катта Урадарёда ҳар бирининг қуввати 0,88 МВтдан 6,9 МВтгача бўлган 15 та КГЭС қурилиши мўлжалланган. Бундан ташқари вилоятдаги Чимқурғон, Пачкамар, Деҳқонобод, Оқбой сув омборларида ҳам КГЭСларни қуриш учун имкониятлар мавжуд.