ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
“Инновацион Иқтисодиёт” кафедраси 4 курс талабаларига �“ИДТТСУ” фанидан мулжалланган
маъруза машғулот дарси бўйича
Қарши-2022 йил
5-Мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш-
иқтисодиётни тартибга солиш воситаси
РЕЖА
2. Иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи.
3. Давлат томонидан хусусий бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш механизми.
4. Хусусий мулк ва мулкчилик муносабатларининг давлат томонидан ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши
Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқаpиш ва тадбиpкоpликни қўллаб-қувватлаш қўмитасини ташкил этиш тўғpисида» 1994 йил 7 февpалдаги Фаpмонига мувофиқ Вазиpлаp Маҳкамаси қаpоp қабул қилди
асос
Мақсади
–фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш йўлларини танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаларини танлаш хисобланади.
– иқтисодиётининг ривожланиши, талаб ва таклиф қонунларининг ишлаши, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳулқ-атвори, бозор ва маъмурий механизмларнинг фаолият кўрсатиши, иқтисодий ўсиш ва шу каби бошқа бир қатор жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганишдан иборат.
Вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳк
�
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
таърифи
ДАВЛАТ МУЛКИ
Ўзбекистонда Октябрь тунтаришидан бошлаб 20-а. нинг 90-й. лар бошигача — Республика мустақилликка эришгунга қадар шахсий ва кооператив мулкдан ташқари барча мол-мулк Давлат мулки ҳисобланар эди. Мустақилликдан сўнг мулкчиликнинг ҳамма шакллари — Д. м., аралаш мулк, қўшма корхоналар мулки, жамоа мулки, акциядорлик мулки ва б. нинг дахлсизлиги ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратиш қонун йўли билан мустаҳкамланди. Шунга кўра мулкчилик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, шунингдек, 1990 й. 31 окт. да кучга кирган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги қонун ҳамда бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган бўлди. Ўзбекистон Республикасида Давлат мулки таркиби, турлари қатъий белгилаб қўйилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг етакчи бўғини тарзида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш йўналиши танланди.
Ҳоз. ривожланган мамлакатларда давлатга қарашли корхоналар улуши турличадир.
АҚШ, Японияда бу миқдор жуда кам (2% атрофида). Европада ялпи ички маҳсулотнинг 10%дан (Германия) 30%гача (Австрия) бўлган улушини давлат корхоналари ишлаб чиқаради. Уларда 4%дан (Буюк Британия) 20 — 25%гача (Австрия, Греция, Франция) иш кучи банд. Давлат корхоналари иқтисодиётда ялпи капитал қўйилмаларининг (Германия, Буюк Британияда) 1/6 қисмини, Францияда 1/3, Австрияда 1/2 қисмини амалга оширади. АҚШда экиладиган ерларнинг 1/3 қисми федерал ҳукумат мулкига киради.
2015 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, Фармон асосида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликеи ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 4 та асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган 33 та аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланди.
Мамлакатимиз биринчи Президенти 2015 йилда мамлакатимизни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 – йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида биргина 2016 йилда олиб борилган ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000-йилдаги 31 фоиздан, бугунги кунда 56,9 фоизга етгани таъкидланган ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ва ишбилармонлар эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган, уларни рағбатлантирадиган шарт–шароитларни яратиш ислоҳотларини амалга ошириш белгилаб берилган
Жаҳон тажрибасида тадбиркор ўзгартиришлар агенти ҳисобланади. Тадбиркорлик янги усулларни излаб топиш жараёни ҳисобланади. Тадбиркорлар кўп холларда янги корхона яратувчилар ҳисобланади, аммо ишга олиш учун ихтирочи бўлиш шарт эмас. Билл Гейтс ва Пол Аллен Microsoft ни 1975 йилда яратишган ва бу икки инсон катта мисол бўлиши мумкин. Форбс журналига мувофиқ, АҚШда ҳар йили 11,5 миллион янги корхоналар очилади, ушбу маълумотда кичик бизнесдан тортиб трансмиллий компанияларнинг барчаси киритилган
Dr. Jay A. Dewhurst нинг фикрича“Бизнесга кириш ва бизнесни режалаштириш” номли адабиётидаги фикрига кўра, тадбиркор ўзгартиришлар агенти, тадбиркорлик янги усулларни излаб топиш жараёни ва кўп ҳолларда янги корхона яратувчилар ҳисобланади
ХХI асрга келиб, нафақат, бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатлар, балки социалистик иқтисодиётга эга мамлакатларда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бу йўл билан иқтисодиётда мувозанатни сақлашга алоҳида эътибор бера бошландилар. Мамлакатимизда ҳам мустақилликнинг илк йилларидаёк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллабқувватлаш мақсадида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий асослар яратилди.
Охирги 4 йилда хусусий мулкчиликнинг ролини ошириш ва уни ҳимоя қилишни кучайтириш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес шарт-шароитларини янада яхшилашга қаратилган 15 дан ортиқ, шу жумладан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида”, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”, “Рақобат тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 186 турдаги рухсат бериш тартиботлари ва лицензиялар, 65 та статистик ва 6 та солиқ ҳисоботи шакллари бекор қилинди. Солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш тизими, шунингдек, божхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.
АҚШда кичик бизнес ишлари бўйича Маъмурият агар корхона ўз соҳасида монопол мавқега эга бўлмаса ва бўлинмалардаги ишчилар билан биргаликда ишчилар сони 500 кишидан ошмаса уни кичик корхона ҳисобланишини белгилаб қўйган. Бироқ, бу масаланинг фақат умумий томони, холос. Бундан ташқари Маъмурият кичик корхоналарнинг тармоқлар бўйича таснифини ҳам ишлаб чиққан. Чунончи, қайта ишловчи саноатда кичик корхоналар жумласига ишчилар сони 250 кишигача бўлган корхоналар киритилган бўлса, ишчилар сони 1000 кишидан кўп бўлган корхоналар йирик корхоналар ҳисобланади. 250 ва 1000 киши оралиғидаги корхоналар у ёки бу қуйи тармоқнинг хусусиятларига кўра кичик ёки йирик корхоналар жумласига киритилади. Масалан, юқоридаги Маъмурият таснифига кўра, машинасозликда 41 та қуйи тармоқ мавжуд бўлиб, уларнинг 18 та қуйи тармоғида 250 кишигача, 12 қуйи тармоғида 500 кишигача, 11 қуйи тармоғида 1000 кишигача ишчилар банд бўлса кичик корхона ҳисобланади.
ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 19 июлда қабул қилинган�Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган
�
4 та боб, 29 моддадан иборат
Эътиборингиз
учун раҳмат!