Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали масофавий ўқитиш сифати бўйича сўровнома
Ҳурматли талабалар! Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ нукус филиалида олиб борилаётган масофавий таълим олиш сифати юзасидан ўз фикрингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим!
Сўровномада исм-шарифингиз сўралмайди.
Сизнинг фикрингиз фақат умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади ва барча маълумотлар сир сақланиши кафолатланади. Ушбу сўровнома таълим жараёнида масофавий таълим технологияларидан фойдаланишда юзага келадиган муаммо ва камчиликларни келгусида ечимини топишга, масофавий ўқитиш жараёнида сизнинг сифатли билим олишингизни таъминлашга, педагогларнинг маҳоратини оширишга, университет томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг янада такомиллашишига ёрдам беради.
Сизнинг тўғри ва самимий жавобларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!