ТАЪЛИМ СИФАТИ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРДАН СЎРОВНОМА. ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР! ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ. СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗ БИЗ УЧУН ЖУДА МУҲИМ!
Ушбу сўровномада исм-шарифингизни кўрсатиш талаб этилмайди.

Сизнинг фикрингиз фақат умумлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади ва барча маълумотлар сир сақланиши кафолатланади. Ушбу сўровнома, таълим жараёнида юзага келадиган муаммо ва камчиликларнинг келгусида ечимини топишга, ўқитиш жараёнида Сизнинг сифатли билим олишингизни таъминлашга, педагогларнинг маҳоратини оширишга, Университет томонидан кўрсатиладиган таълим хизматларининг янада такомиллашишига ёрдам беради.
Сизнинг тўғри ва самимий жавобларингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!
1. Қайси таълим босқичида таҳсил оласиз? *
2. Қандай тўлов шакли асосида таҳсил оласиз? *
3. Қайси таълим шаклида таҳсил оласиз? *
4. Қайси курсда таҳсил оласиз? *
5. Талабаларнинг чуқур ва замонавий билим олишига нималар халақит бераяпти? *
Required
6. Университет фаолияти, унинг тутган ўрни (имиджи) ва қадриятларидан мамнунмисиз? *
7. Университет кутубхонаси (АРМ)да Сиз хоҳлаган ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар етарлими? *
8. Айрим талабаларда ОТМларида билим олишга бўлган қизиқишнинг сустлиги кузатилади, Сизнингча бу ҳолат нима билан изоҳланади? (Учтагача жавоб вариантларини белгилаш мумкин) *
Required
9. 2020/2021-ўқув йилида дарсларни мазмунсиз, тушунарсиз ва ўта зерикарли ўтган профессор-ўқитувчилар сифатида кимларни мисол қилиб келтира оласиз (Фамилияси, исми ва фан номини ёзинг)? *
10. Қўпол, муомола маданияти паст, талабаларни писанд қилмайдиган раҳбарият ходимлари (факультет декани, декан муовинлари, кафедра мудирлари) ва профессор-ўқитувчилар сифатида кимларни кўрсата оласиз (Фамилияси, исми ва фан номини ёзинг)? *
11. 2020/2021-ўқув йилида ўтилган дарс машғулоти ва фанлардан қониқиш ҳосил қилдингизми? *
12. 2020/2021-ўқув йилининг ўтган шу кунига қадар Сизга дарс берган қайси устозларнинг дарс беришидан, педагогик маҳоратидан, талабалар билан бўлган ўзаро муносабатидан мамнун бўлдингиз (Фамилияси, исми ва фан номини ёзинг)? *
13. Университетда қандай ўқитувчиларга мутлақо жой йўқ, деб ҳисоблайсиз (Фамилияcи, исми ёки фан номини ёзинг)? *
14. 2020/2021-ўқув йилида якуний имтиҳонлар (курс ишлари, оралиқ назорат ишларига) баҳо қўйиб бериш муддаоси билан шахсий манфаатлари учун сиздан пул (ёки маълум бир нарсалар, хизматлар) талаб қилган профессор-ўқитувчини ва қанча миқдорда талаб қилганини ёзишингизни илтимос қиламиз (Фамилияcи, исми ёки фан номини аниқ ёзинг) *
15. Университетда яна қандай жараёнларда коррупцион ҳолатларга дуч келдингиз (ТТЖга жойлаштиришда, дарсларга маълум муддат қатнашмаслик учун рухсат олишда, ўқишни кўчиришда ва ҳ.к.), (манфаатдор шахсларни, шахсий манфаат учун талаб қилинган пул миқдорини аниқ кўрсатинг)? *
16. Сиз таҳсил олаётган факультетда таълим сифатига қайси омиллар салбий таъсир кўрсатмоқда? *
Required
17. Таълим сифатини янада ошириш учун университет раҳбарияти нималарга эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблайсиз?. Фикр-мулоҳазаларингизни ёзма қолдиришингизни илтимос қиламиз! *
18. Сиз таҳсил олаётган кафедрани танланг ? *
Submit
Never submit passwords through Google Forms.
This content is neither created nor endorsed by Google. Report Abuse - Terms of Service - Privacy Policy