Новая форма
Ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи ва адвокатлар учун
АНКЕТА СЎРОВНОМАСИ

Ҳурматли иштирокчи!
Қуйида тақдим этилаётган анкета сўровномаси ишни судга қадар юритишда ҳимоячи процессуал мақомини ошириш ва унинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ишни судга қадар юритишда ҳимоячи ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги Сиз берган жавобларнинг самимийлигига боғлиқ.
Мазкур сўровнома аноним бўлиб, исм-шарифингизни кўрсатишингиз шарт эмас. Таклиф этилаётган ҳар бир саволга жавобларнинг вариантлари берилади. Зарур жавоб вариантининг рақами ўнг томонига «√» шаклида белги қўйиш лозим. Агар саволга рўйхатда кўрсатилмаган жавобни бермоқчи бўлсангиз, унда “другое” деган охирги бандни белгиланг ва унинг ёнига ўз жавобингиз мазмунини ёзинг. Қўйилган саволга бир нечта жавобни белгиламоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳар бирини белгилаш учун сўровномани қайта тўлдиришингиз керак бўлади.
Мазкур сўровномани ўтказишда амалий ёрдам берганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

Sign in to Google to save your progress. Learn more
1. Қайси лавозимда фаолият кўрсатасиз? *
2. Терговга қадар текширувда ҳимоячи иштирок этиши керак, деб ҳисоблайсизми?
Clear selection
3. Терговчи жиноят ишини тамомлаш тўғрисидаги қарор билан жиноят иши материалларини прокурорга юбориши, айблов хулосаси эса, бевосита прокурор томонидан тузилиши тўғрисидаги тавсияларга қўшиласизми?
Clear selection
4. Жиноят иши юзасидан айблов хулосасининг прокурор томонидан тасдиқланиш амалиётини бекор қилиш фикрига қўшиласизми?
Clear selection
5. Ишни судга қадар юритишда фаолият олиб борувчи тергов судьяси институтини қонунчиликка имплементация қилиш ва ушбу институт фаолиятини амалиётга жорий этиш таклифига нисбатан муносабатингиз
Clear selection
6. Ҳимоячининг барча тергов ҳаракатларида, хусусан, ҳимояси остидаги гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокисиз ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши тўғрисидаги нормани ЖПКка киритиш таклифига муносабатингиз?
Clear selection
7. Ҳимоячига шартнома асосида эксперт хулосасини ва мутахассис фикрини олиш ҳуқуқини тақдим этиш борасидаги таклифга муносабатингиз?  
Clear selection
8. Ҳимоячи томонидан иш юзасидан тўпланган маълумотлар, ҳужжатлар ва ашёлар сизнингча далил аҳамиятига эга ҳисобланадими?
Clear selection
9. Исбот қилишни амалга оширишда ҳимоячининг ўрни қандай ва Сизнингча қандай бўлиши керак?
Clear selection
10. Сизнингча, ҳимоячи исбот қилишни амалга ошириш субъекти бўла оладими?
Clear selection
11. Ҳимоячи томонидан шахсларни сўровдан ўтказиш жараёнини жиноят-процессуал кодексда мустаҳкамлаш керак деган фикрга муносабатингиз?
Clear selection
12. Ҳимоячининг ишни судга қадар юритиш якунлари бўйича ҳимоя хулосасини тузиши ва уни судга тақдим этиш ҳуқуқини белгилаш борасидаги фикрингиз?
Clear selection
Submit
Clear form
Never submit passwords through Google Forms.
This content is neither created nor endorsed by Google. Report Abuse - Terms of Service - Privacy Policy