Сўровнома
Мазкур сўровнома адвокатлар учун мўлжалланган бўлиб, ундаги саволлар тадқиқотчи томонидан илгари сурилган таклифлар асосида тузилган.
Sign in to Google to save your progress. Learn more
Қайси адвокатлик тузилмасида фаолият олиб борасиз? *
Жинсингиз? *
Сизнинг фикрингизча, адвокатлик тузилмалари нотижорат ташкилот бўлиши маъқулми ёки тижорат ташкилотига айлантириш лозимми? *
Сизнинг фикрингизча, адвокатлик бюросининг юридик мақомини Россия ва Молдова давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда юридик шахс сифатида эмас, аксинча жисмоний шахс сифатида ўзгартириш лозимми? *
Бугунги кунда жамиятда юридик маслаҳатхоналарнинг аҳамияти йўқолиб бормоқда. Шу сабабли юридик маслаҳатхонанинг ролини кучайтириш учун қандай ишлар қилиш керак? *
Сизнинг фикрингизча, адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи лицензияни адлия органи бериши керакми ёки бу вазифани Адвокатлар палатасига (ёки бошқа органга) юклаш лозимми? *
Агар лицензия бериш ваколати Адвокатлар палатасига бериладиган бўлса, лицензия олиш учун тўланадиган тўлов ҳам палата ҳисобига ўтказилади. Шу ўринда, фикрингизча, Адвокатлар палатасига кириш бадалини бекор қилиш ўринли бўладими? *
Адвокатлар палатасига ҳар ойда тўланадиган аъзолик бадали ўрнига, йил якунида адвокатнинг йиллик даромадининг 1 фоизи миқдорида тўлов жорий қилиш таклифига муносабатингиз қандай? *
Адвокатлик тузилмаси томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ (ягона ижтимоий тўлов) ставкасининг энг мақбул миқдори қанча бўлиши лозим? *
Адвокат сифатида меҳнат кодексида белгиланган қайси ҳуқуқларнингиздан (йиллик меҳнат таътили, аёллар учун бола туғиш ва парваришлаш таътиллар ҳамда уларга тўланадиган нафақалар, касаба уюшмаси томонидан дам олиш масканларига йўлланмалар бериш каби) оқилона фойдаланиб келмоқдасиз? *
Сизнинг фикрингизча, 30 ёшгача бўлган адвокатлар сонини ошириш ҳамда ёшларни кўпроқ адвокатурага жалб этиш мақсадида "30 ёшгача бўлган ҳамда биринчи марта адвокатлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларни фаолиятининг дастлабки 3 йили давомида даромад солиғидан озод қилиш" таклифига қандай муносабат билдирасиз? *
Сиз адвокатлик фаолиятингиз давомида ишлаб топадиган барча даромадларингизни тўлиқ кўрсатасизми? *
Сиз адвокатлик фаолият натижасида орттирган даромадингизни тўлиқ кўрсатмаслигингизнинг асосий сабаби нимада? *
Required
Сиз адвокатлик фаолият натижасида орттирган даромадингизни тўлиқ кўрсатмаслигингизнинг бошқа сабаблари мавжуд бўлса, илтимос уларни тўлиқ изоҳлаб беринг?
Submit
Clear form
Never submit passwords through Google Forms.
This content is neither created nor endorsed by Google. Report Abuse - Terms of Service - Privacy Policy