Request edit access
Ижтимоий тармоқда Мусанниф Адҳам ҳамда Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмоновларни қўллаб-қувватлаш учун овоз йиғиш. Ўз исм-шарифингиз ва манзилингизни қолдиринг
Муҳтарам дўстлар. Азиз ватандошлар.

Кеча юртимизда халқимизнинг улуғ байрами Мустақиллик куни нишонланди. Аммо бу байрам аксариятимизга татигани йўқ.

Бунинг сабаби таниқли блогер дўстимиз, юртсевар, шижоатли инсон Мусанниф Адҳам (Олимов) ҳибсга олинганлиги ва бу ҳолат юзасидан расмий органлар бирор-бир изоҳ бермаётганлигидир.
2017 йил 16 мартда кучга кирган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида урғу беради. Мазкур ишда ИИБ ходимлари ўзларини таништирмаган, ҳеч қандай гувоҳнома кўрсатмадилар. Адҳам Олимовни ҳибсга олишга рухсат берувчи санкцияни тақдим этмаган.

Қонунга мувофиқ фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабаби ҳамда асослари, шунингдек, фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтирилиши лозим. Агар ушбу қонун талаблари амалда бажарилганда, Мусанниф Адҳамнинг аҳволи ва қаердалиги ҳақида оиласи хабар топган бўларди.
Қонунга кўра, Мусанниф Адҳамнинг оила аъзолари ИИБ ёки прокуратура билан боғланганда тўлиқ маълумот олишлари керак эди. Бироқ уч кун давомида улар маълумот ололмай сарсон бўлишгани ачинарлидир.
Жиноят Процессуал Кодексининг 217-моддасига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш тарзидаги мажбурлов чорасини қўллаганида, бу ҳақда 24 соатдан кечиктирмасдан унинг оила аъзоларидан бирига маълум қилиши шарт. Мазкур талаб ҳам, афсуски, бажарилгани йўқ.

Мусанниф Адҳамнинг дўстлари сифатида билдирамизки, унинг ижтимоий тармоқларда қолдирган пост ва изоҳларининг ҳеч бирида ноқонуний ва агрессив мазмун кузатилмаган. У собиқ прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олиниб қийноққа тутилаётгани хабари тарқалганда ҳам маҳкумга асло зўравон муносабатда бўлмасликка, қонун талабларини сақлашга чақирган. Тунги клублар мавзуси кўтарилганда, тақиқ эмас, шахс эркинлигиги ёқлаган. У тақиқ ва жазо эмас, эркинлик ва таклиф тарафдори бўлган.
Мусанниф Адҳам турли эътиқод вакиллари билан конструктив мулоқотга доимо тайёр эди. У, шунингдек, турли хайрия ва муҳтожларга кўмак бериш ишларини ҳам виртуал тармоқда, ҳам амалда ташкил қилиб келган.
Унинг ҳақиқатни, ватанини, демократияни, озодликни қадрлайдиган инсон эканлиги кўзқарашларида доим билиниб туради.

Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида демократия, сўз эркинлиги ҳақида гапириб келади. Хусусан, БМТ минбарида чиқишида демократия ва халқ ҳокимияти мавзуига алоҳида урғу берган, “...Халқ ҳокимиятини номинал эмас, реал амалга ошириш”ни таъкидлаганди. Халқ ҳокимияти ва фуқаролар муносабатини билдириш эркинлиги тушунчаларини бир-биридан ажратишнинг имкони йўқ.
Биз ҳуқуқий демократик давлатда истиқомат қиламиз ва президентнинг олий минбардан сўзлаган сўзларига ишонамиз. Ватанимизда бўлаётган ҳамма воқеа-ҳодисаларни кузатиб, мушоҳада қиламиз. Гувоҳи бўлаяпмизки, айрим мансабдорлар ўз амали билан ҳукуматга, аввало, халқимиз учун эзгулик эшикларини ланг очиб юборган президентга ишончсизликни пайдо қилишмоқда. Ҳар бир салбий ҳодисада содда одамлар мамлакат раҳбарини айблаши мумкин.

Шунинг муносабати билан ижтимоий тармоқда Мусанниф Адҳам ҳамда Зиёвуддин Раҳим ва Отабек Усмоновларни қўллаб-қувватлаш учун овоз йиғишни бошлаймиз. Изоҳда ўз исм-шарифингиз ва манзилингизни қолдиринг.

Постни қўллаб-қувватлашни истаган, бироқ изоҳ қолдира олмаганлар қуйидаги формага изоҳ қолдиришлари мумкин

Sign in to Google to save your progress. Learn more
Ўз исм-шарифингиз ва манзилингиз *
Submit
Clear form
Never submit passwords through Google Forms.
This content is neither created nor endorsed by Google. - Terms of Service - Privacy Policy

Does this form look suspicious? Report